• Рукни: Ибрат

Баҳорда  уйимизнинг айвонига қалдирғоч уя қуриб, бола очди. Бир куни она қалдирғоч қаноти жароҳатланган ҳолда ерга тушди. Биз дарҳол уни муо­лажа қилдик. Лекин қалдирғоч уча олмай, орадан икки кун ўтиб нобуд бўлди. Беш полапон чирқиллашиб қолди... Шунда ота қалдирғоч беш полапонга ўзи емиш бериб, парваришлай бошлади. Ҳатто  бир бегона қалдирғоч полапонлар уясига яқинлашганда, ота қалдирғоч уни қувиб чиқарди. Шу зайлда у субҳи саҳардан то шомгача полапонлари атрофида парвона бўлди. Орадан ойлар ўтиб, полапонларини учирма қилди.
Миттигина бир қушдаги чексиз меҳр мени лол қолдирди.

Маъмура ҚАҲҲОРОВА