• Рукни: Ўгит
• Душман уч хил бўлади: ўз душманларинг, дўстингнинг душманлари, душманингнинг дўстлари.
 
• Пул ҳар нарса қила олиши мумкин, лекин унинг кучи билан қаҳрамон жангчи, доно муаллим, истеъдодли ҳофиз ва моҳир уста етиштириб бўлмайди.
 
• Жоҳилга энг яхши жавоб – сукут.
 
• Раҳмдиллик билан эришилган улуғ ишларга қилич ва камон кучи билан етишиб бўлмайди.
 
• Озига шукр қилиш – катта бойлик.
 
• Агар қалбингда адоват ухлаб ётган бўлса, қўй, уни уйғотма.
 
• Агар тош олтин пиёлани синдирса – тошнинг нархи ошмайди, олтиннинг нархи камаймайди.
 
• Мева йўқ ерда ошқовоқ ҳам пўртаҳолдек баҳоланади.
 
• Аҳмоққа маслаҳат бериш шўрхок ерга ғалла экиш билан тенг.
 
• Сендан қўрққандан қўрқ.
 
• Душманингга ҳам, дўстингга ҳам касаллигингни билдирма – бири кулиб, бири эзилмасин.
 
• Айни бир сўз кимгадир – даво, кимгадир – заҳар.
 
• Чумолининг уйида шудринг ҳам тошқин.
 
• Меҳнатсиз улуғликка интилган одам қашшоқ бўлади.
 
• Шамол ёмғир келтиради, ҳазил – жанжал.
 
• Эчкининг оғзида ўт ҳам ширин.
 
• Душман бекорга мақтамайди.
 
• Қийинчиликсиз эришилган ҳар нарса бир зумда шамолга учади.
 
• Бўрон бор жойда сурон ҳам бор.
 
• Атиргул қаерда унмасин, унинг тикони бўлади.
 
• Одам бойликни доим топа олади, бойлик одамни топа олмайди.
 
• Бепарволик бахту омадни ҳалок этиши мумкин.
 
• Олдингда улуғ мақсад турган бўлса – меҳнат сенга дам беради.
 
• Тамагир доимо муҳтож.
 
• Ошпаз иккита бўлса овқат ё шўр бўлади, ё бемаза.
 
Давронбек ТОЖИАЛИЕВ 
таржималари.